"Чироқчи воқеаси" бўйича ҳибсга олинган ИИБ ходимлари суд қилинмоқда

    Маълумки, шу йил бошида ўғирликда гумон қилинган фуқаро Ю.А. туман ИИБ ходимлари томонидан қаттиқ калтакланиши оқибатида вафот этган эди.

    Олий суд матбуот хизмати ахборотига кўра, судланувчилар Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Н. Овлаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш), 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайри инсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) ва 241-1-моддаси (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) да;

    Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган А. Жанқабилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси, 206-моддаси, 234-моддаси ва 235-моддасида;

    Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Ш. Рахмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси, 206-моддаси, 234-моддаси, 235-моддаси ва 241-1-моддасида;

    Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган А. Тожиноров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси, 206-моддаси, 234-моддаси ва 235-моддасида;

    Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Б. Ғайратов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 241-1-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

    Ушбу жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси К. Толлибоев раислигида ҳамда судьялар Э. Эргашев ва Р. Орзиқуловдан иборат суд таркибида кўрилмоқда.

    Суд жараёни давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates