Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Техник тадбирлар муносабати билан коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун мўлжалланган 1253 қисқа рақамининг хизмати вақтинчалик чекланади.
Айни даврда коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш, шикоят қилиш ёки ҳуқуқий маслаҳат олиш учун Агентликнинг (71) 202-04-02 телефон рақами ҳамда ички рақамлар — 446 ва 435 орқали операторлар билан боғланиш мумкин.
Маълум қилинишича, мутахассислар томонидан қабул қилинган ҳар бир мурожаат амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Агентлик келтирилган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўради.








