Мулоқотдан Ўзбекистонда тиббиёт тизимини такомиллаштириш, уни илғор хорижий стандартлар асосида ташкил этиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мавзуси ўрин олди.
Ҳиндистонлик тадбиркор «Pratiksha Hospitals» клиникаси иштирокидаги Самарқанд шаҳрида кардиология йўналишига ихтисослашган замонавий тиббиёт маркази лойиҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
«Режага кўра биринчи босқичда 80 ўринли шифохона ўз фаолиятини бошлайди. Лойиҳани ишга тушириш билан боғлиқ барча ишларни 2020 йил охирига қадар якунлашни режалаштирганмиз», - дея таъкидлади Н.Бажаж.
Шунингдек, яқин келажакда «Pratiksha Hospitals Group» томонидан Самарқанд шаҳрида яна бир қўшма лойиҳа – энг сўнгги ускуналар билан жиҳозланган кўп тармоқли шифохона қуришга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бундан ташқари, ҳинд компанияси томонидан Термиз шаҳрида замонавий диагностик марказ ва клиника ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам маҳаллий ҳамкорлар билан тегишли ишлар давом эттириляпти, деб хабар беради Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси матбуот хизмати.