Президент “Ипак йўли” сайёҳлик бренди остида умумий сайёҳлик дастурларини кўпайтиришни таклиф этди

    Ҳукумат 9 ноябр 2023 1386

    Саммитга раислик қилаётган Президент Шавкат Мирзиёев экология масалалари бўйича юқори даражали платформа яратиш бўйича Ўзбекистоннинг ғояси қўллаб-қувватлангани учун ташаккур изҳор этди ва унинг биринчи анжуманини 2024 йили Самарқанд иқлим форуми доирасида ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

    Ҳозирги вақтда тобора жиддий муаммога айланиб бораётган қум-чанг бўронларига қарши курашиш мақсадида Самарқанд декларациясини қўллаб-қувватлашга чақирди.

    Туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида, трансчегаравий йўналишлар тобора оммалашаётганини ҳисобга олиб, Президентимиз қўшма туристик маршрутларни жорий этиш ҳамда “Ипак йўли” сайёҳлик бренди остида умумий сайёҳлик дастурларини кўпайтиришни таклиф этди.

    "Ҳар йили мамлакатларимизда навбат билан Маданият, санъат ва кино ҳафталикларини ўтказиб бориш, ёшларнинг ижодий фестиваллари ва инновацион ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш, фундаментал илмий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш алоқаларимиз ривожига кучли туртки бағишлайди", - деди Шавкат Мирзиёев.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates