баннер
22 апр 2025
14:41

    «Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади

    «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг жорий йилги 1-мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилди.

    Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.

    "2024 йилги 2-мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2-мавсум ҳамда 2026 йилги 1-мавсумларда танаффус берилади", — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.

    Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: Рўйхат.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech