1- сон жазони ижро этиш муассасасида ёш маҳкумларни ҳунармандчиликка ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда

    Ижтимоий ҳаёт 15 март 2021 6108

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва “Ҳунарманд” уюшмасининг 2019 йил 25 февралдаги “Жазони ижро этиш тизимида “Устоз-шогирд” мактаблари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарор ижросини таъминлаш, тизим тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 30 ёшгача бўлган маҳкумларни озодликка чиққанларидан сўнг тегишли касб-ҳунар ва тадбиркорлик билан шуғулланишлари, ижтимоий ҳаётга мослашиб, қайта жиноят содир этмасликлари, шунингдек ёш маҳкумларни касб-ҳунар эгаллаши учун ўқув курсларини ташкил этиб, ҳунарга эга бўлганликлари тўғрисида сертификат бериш чораларини кўриш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ЖИЭБ 1-сон ЖИЭКда тизимли ишлар йўлга қўйилган.

    Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган муассасада Бухоро вилоят Ҳунарманд уюшмаси билан ҳамкорликда “Устоз-шогирд” ананаларига кўра жами 147 нафар маҳкумларга устоз сифатида малакали маҳкумлар бириктирилиб, тегишли мутахассислик яъни ёғоч уймакорлик, мебиллар тайёрлаш, металдан ясалган буюмлар, гул босилган газламалар, миниатюра ранг тасвир наққошлик ва бўёқли наққошлик йўналишларида ҳунармандчилик сирларини ўргатиш бўйича 2 ойлик ўқув курслари ташкил қилинди.

    Ушбу ҳунарларни ўрганиш натижасида ёш маҳкумлар ўзлари қизиққан касб ва ҳунар сирларини ўрганиб, махсус сертификатларга эга бўлиб, озодликка чиққанларидан сўнг, ҳалол меҳнат қилиб, жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар бўлиб етишадилар.

    ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates