1 июндан қандай ўзгаришлар кучга киради?

    ID-картага кредитлар, QR-кодли метрикалар, электрон бериладиган субсидиялар...

    Шу йилнинг 1 июнь санасидан юртимизда турли соҳаларда янги ўзгартиришлар кучга киради. Hudud24.uz уларни санаб ўтди:

    1 июндан бошлаб кредитлар ID-карта билан олинади

    2023 йил 1 июндан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш жараёнида қарз олувчини ID-картадаги (биометрик паспортдаги) биометрик маълумотлар асосида идентификация қилиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида 31.01.2023 йилдаги ПҚ-39-сонли қарорида маълум қилинган.

    Бунда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ваколатли банкларга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини рақамли верификациялаш учун биометрик маълумотлардан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатади.

    Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар электрон берилади

    Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бу ҳақида 05.04.2023 йилдаги ПҚ-113-сонли қарорида маълум қилинган.

    Бутун республика бўйлаб QR-кодли “метрика”лар берилади

    2023 йил 1 июндан тиббиёт муассасалари томонидан туғилганлик бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома бериш амалиёти бутун республика бўйлаб жорий этилади.

    Ушбу амалиёт Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги 540-сонли қарори асосида жорий этилмоқда. Мазкур қарор асосидаги ушбу тартиб 2023 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шахрида амалга оширилаётган эди.

    Ушбу маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади. Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолдарасмийлаштириб берилади.

    “Тўмарис издошлари” пайдо бўлади

    2023 йил 1 июндан бошлаб ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилади.

    Қуйидагилар “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳларининг асосий вазифалари бўлади:

    • хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликда тадбирларда иштирок этиш;
    • хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга кўмаклашиш;
    • аҳоли ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини аниқлашда ёрдам кўрсатиш;
    • ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмалашиш.

    Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинларига имтиёзлар берилади

    2023 йил 1 июндан бошлаб:

    а) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;

    б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига икки марта темирйўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

    в) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига:

    • ушбу ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) хизматни ўтаган масъул вазирлик ва идораларнинг тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади, шунингдек, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий ёрдамни устувор равишда олиш ва навбатдан ташқари шифохонага ётқизиш имконияти яратилади;
    • юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилади;
    • навбатдаги йиллик меҳнат таътилидан қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек, йилига икки ҳафтагача муддатга иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.

    Контрафакт маҳсулотдан ҳимояланишнинг яна бир усули ишга тушади

    Президентнинг 04.04.2023 йилдаги ПҚ-110-сонли қарорига мувофиқ, сифати бузилган озиқ-овқат маҳсулотини сотиш, яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш, сифатсиз ёки контрафакт дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархдан юқори устама қўйган ҳолда сотиш ва шу каби мурожаатлар “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали қабул қилиниб, кўриб чиқилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates