1 млн 200 мингта камбағал оила рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилди

    Йил якунига қадар республикамизда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда.

    АОКАда ўтказилган брифингда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2023 йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича амалга оширган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Фармон ва қарорда вазирлик тизимига 37 та бандда, шундан асосий ижрочи сифатида 26 та, ҳамижрочи сифатида 11 та бандда устувор вазифалар акс этган.

    12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқишда асосий ижрочи, 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқишда тегишли идоралар билан биргаликда ҳамижрочи сифатида иштирок этади. Шунингдек, вазирлик томонидан 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, 21 та амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

    Жорий йил якунига қадар вазирлик асосий ижрочи бўлган 11 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, 14 та амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича вазирлик ва идоралар билан тизимли ҳамкорлик ўрнатилиб бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

    1 миллион 200 минг камбағал оилалар рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар ишлаб чиқилиб, “Онлайн маҳалла” платформасига жойлаштирилди. Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича регламент тасдиқланди.

    Йил якунига қадар республикамизда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates