Адлия вазирлиги: электрон тизимлар жорий қилингани сабабли 9 ойда 1 тоннадан ошиқ қоғоз тежалди

    Адлия органларида жорий қилинган электрон тизимлар сабабли 2024 йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,7 тонна офис қоғози тежалди.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, қоғоздан фойдаланишни қисқартириш ва ундан воз кечиш харажатларни, табиий ресурсларга бўлган юкламани, жумладан сув ва электр энергияси истеъмолини камайтириш ҳамда чиқиндилар миқдорини қисқартиришга имкон беради. Умуман олганда, бундай амалиёт давлат органлари фаолиятини янада барқарор, иқтисодий самарали ва экологик хавфсиз қилишга ёрдам беради.

    Қуйидаги тавсиялар офисда қоғоз сарфини камайтиришга хизмат қилади:

    — Рақамли технологияларга ўтинг: ҳужжатларни чоп этиш ўрнига электрон хатлар жўнатинг.

    — Оқилона чоп этинг: фақат зарур бўлганда босинг, икки томонлама чоп этишдан фойдаланинг.

    — Қайта ишланган қоғоздан фойдаланинг: экологик тоза қоғоз маҳсулотларини танланг.

    — Файлларни онлайн улашинг: булутли сақлаш хизматлари ва ҳамкорликда ишлаш воситаларидан фойдаланинг.

    Агар шу ҳажмдаги қоғоз билан ерни бир қават қилиб қоплайдиган бўлсак, у тахминан 160 минг квадрат метр майдонни, яъни 22 та футбол майдонини ёки 127 та олимпия бассейнини эгаллаган бўларди.

    Ўртача ҳисобда 1 тонна офис қоғозини ишлаб чиқариш учун дарахт тури ва ишлаб чиқариш технологиясига қараб 17—20 та дарахт керак бўлиши мумкин. Шу сабабли, 12,7 тонна офис қоғозини тежаш орқали тахминан 240 та дарахтни сақлаб қолишга эришилди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates