1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади

    Биласизми? 29 сентябр 2023 9147

    Лекин бу йил 1 октябрь якшанбага тўғри келмоқда, якшанба эса умумий дам олиш куни.

    Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

    Яъни, ходимлар 1 октябрь байрам бўлганлиги учун дам олади, якшанба дам олиш куни эса душанбага кўчирилади.

    Шунда:

    ▫️5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.
    ▫️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун – 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

    Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.

    Узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш зарурати бўлгандагина дам олиш куни кўчирилмайди.

    Ушбу қоида Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги Фармонида ҳам белгилаб қўйилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates