Ҳозирга қадар 4 та - Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактаблари A-level имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинган эди.
Эндиликда қолган 10 та Президент мактаби ҳам Cambridge Assessment International Education аккредитациясидан муваффақиятли ўтди ва A/AS, IGCSE имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ мақомига эга бўлди.
4 та Президент мактаби томонидан A-level имтиҳонлари май-июнь ойида ўтказилган бўлиб, натижалар август ойининг 3-ҳафтасида эълон қилиниши режалаштирилган.
Маълумот учун, A-level имтиҳонлари бутун дунёдаги 1700дан ортиқ университетлар томонидан тан олинган.