Зарафшон шаҳрида туғилган 17 ёшли бола 100минг сўмлик купюралардан 10 донасини қалбакилаштириб, муомала киритишга уринган.
Қалбаки пулларни бир нечта савдо дўконларига ўтказган. Сохта пулларга эса ширинлик ва тетиклаштирувчи ичимликлар харид қилиб, қайтим учун берилган ҳақиқий пулларга эга бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.