18 июнда Москва шаҳрида МДҲ Иқтисодий кенгашининг 90-йиғилиши бўлиб ўтади

    МДҲ давлатлари делегациялари раҳбарлари Ҳамдўстликка аъзо давлатлар иқтисодий ҳамкорлигининг турли йўналишларини қамраб олган қатор масалаларни муҳокама қилади.

    Ҳамдўстлик Иқтисодий кенгашининг 90-йиғилиши кун тартибига МДҲга аъзо давлатларнинг Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ХХЮК) ҳудудида кўргазма ва савдо марказларини яратиш масаласи киритилган.

    2021 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон павильонлари иш бошлаши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда ХХЮК ҳудудида Озарбайжон, Арманистон ва Беларус павильонлари фаолият кўрсатмоқда. Молдова павильони эса синов режимида ишлаяпти. Кўргазма ва савдо марказлари МДҲнинг яқинлашиб келаётган 30 йиллигига бағишланган тадбирларда фаол иштирок этади.

    Иқтисодий кенгаш йиғилишида МДҲнинг давлатлараро статистика қўмитаси МДҲга аъзо давлатлар иқтисодий ривожланишининг 2020 йилги асосий мақсадли макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.

    Шунингдек, МДҲ Иқтисодий кенгаши аъзоларига МДҲга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаси ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишда МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлиги концепциясини амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаси бажарилиши натижалари ҳақида маълумот берилади.

    Йиғилиш иштирокчилари, шунингдек, 2026 йилгача мўлжалланган чигиртка зараркунандаларини фитомониторинг қилиш ва назорат қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates