Кечаси ва эрталаб республика баъзи жойларида туман тушади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорат +10...+15 даражагача, шанба ва якшанба кунлари +15... +18 даражагача илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси +2... +7 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Пойтахтимизда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5... +7 даража илиқ, +2...+3 декабрда кундузи +15... +17 даража илиқ бўлади.









