баннер
21 мар 2025
13:28

    Кичик ва ўрта саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади

    Кичик бизнесда янги “драйвер” бўладиган ускуна ва дастгоҳлар, тиббий воситалар, электроника саноати, логистика каби соҳаларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилинади.

    Президентимиз тадбиркорларда янгилик қилиш, таннархни пасайтириш, сифатни яхшилаш орқали янги бозорларга чиқишга иштиёқ тобора кучайиб бораётганини таъкидлади.

    Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бунинг учун қаерга бориб, кимга учрашиш, қаердан мутахассис, янги технология олиб келишни билмаслиги қайд этилди.

    Шу боис 20 та туманда кичик ва ўрта саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади. Уларга хорижий муҳандис, технолог, дизайнер, бухгалтер ва маркетологлар олиб келинади. Бу мақсадларга шу йилнинг ўзида 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

    Лойиҳа офислари корхоналарга таннархни тушириш, сифат ва технологияни яхшилашга, уларни йириклаштириб, саноат даражасига олиб чиқишга кўмаклашади.

    Бундан ташқари, кичик бизнесда янги “драйвер” бўладиган ускуна ва дастгоҳлар, тиббий воситалар, электроника саноати, логистика каби соҳаларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилинади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech