2022 йилда Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажмини 30 фоизга оширди

    Айни пайтда Ўзбекистон МДҲ доирасидаги шериклар билан ҳамкорликни уч йўналишда — сиёсат ва хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ривожлантиряпти.

    Бунда устувор вазифалар этиб тўлиқ эркин савдо зонасини шакллантириш ва МДҲ маконида транспортнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш каби тадбирлар белгиланди.

    Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, озиқ-овқат, энергетика ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган миллий дастур ва стратегияларни амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга катта эътибор қаратиляпти.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстлик фаолиятидаги иштирокини кучайтирди, 40 дан ортиқ кўп томонлама шартномалар имзолади, шунингдек, МДҲнинг 23 та тармоқ органларига аъзо бўлди.

    2022 йилда Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди, 1 000 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилди, деб хабар беради Мустақил давлат лар ҳамдўстилиги Ижроия қўмитаси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates