Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, Республикада “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун қулай шароитларни яратиш ва “яшил энергия” манбалари салмоғини ошириш мақсадида 2024 йил 1 апрелга қадар “яшил энергия” сертификатлари айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилади.
Шунингдек, халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланади.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) ва маълумотлар базаси босқичма-босқич йўлга қўйилади.