2030 йилгача мактабгача таълим соҳасида Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда

    Бугун пойтахтимизда ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича II Жаҳон конференцияси (Глобал форум) ўз ишини бошлади.

    Тадбир Ўзбекистон ҳукумати, ЮНЕСКО, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилмоқда.

    Анжуманда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари, ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг таълим соҳасидаги вазирлари, фан ва таълим соҳасидаги етакчи халқаро экспертлар қатнашмоқда.

    Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин иштирокчиларни табриклади.

    Тадбир якунлари бўйича якуний ҳужжат – 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги халқаро кун тартибини белгилаб берувчи Тошкент декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Якуний ҳужжат конференция доирасидаги маслаҳатлашув жараёнида тайёрланади, БМТнинг олтита расмий тилига таржима қилинади ва ЮНЕСКОга аъзо барча давлатларга тарқатилади.

    Эслатиб ўтамиз: 2010 йилнинг 27-29 сентябрь кунлари Москва шаҳрида ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича I Жаҳон конференцияси бўлиб ўтган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates