2035 йилдан бошлаб Канадада фақат “экологик тоза” автомобиллар сотилади

    Канада атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Стивен Гильбо 2035 йилдан бошлаб мамлакатда бензин ёки дизель ёнилғиси воситасида ҳаракатланадиган енгил автомобилларни сотишни тақиқлаш режалаштирилаётганини айтди.

    Улар бутунлай электромобиллар ва гибрид автомобиллар билан алмаштирилади. Мақсад – нол CО2 эмиссиясига эришиш.

    Мамлакатда ушбу режани амалга ошириш учун ҳозирданоқ тайёргарлик бошланган, у босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳар бир автомобиль ишлаб чиқарувчиси биринчи навбатда бозорга электр моторли ёки гибридли автомобилларнинг камида минимал фоизини таклиф қилиши керак. 2026 йилда бундай автомашиналар улуши 20 фоизни, 2027 йилда – 25 фоизни, 2028 йилда – 34 фоизни, 2029 йилда – 43 фоизни, 2030 йилга бориб эса 60 фоизни ташкил этиши керак. 2035 йилда 100 фоизга етказилади. Гильбонинг сўзларига кўра, янги қоидалар нафақат ихчам моделлар, седан ва хетчбекларга, йўлтанламас ва пикапларга ҳам тааллуқлидир.

    Ўзгаришлар 2025 йилдан кейин қуриладиган турар-жой биноларига ҳам тааллуқли бўлади – улар қувватлаш станцияларини жойлаштириш учун қўшимча қувватга эга бўлади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates