Канада Бош вазири Марк Карни АҚШ Президенти Дональд Трампдан АҚШнинг 40-Президенти Рональд Рейганнинг нутқи ёзувидан фойдаланган ҳолда тарифлар танқид қилинган реклама учун узр сўради.
Янги ракетага қарши мудофаа тизими “дунёда содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда” ҳар икки давлатда жойлаштириш учун ишлаб чиқилмоқда, деди АҚШ Президенти.
Тадқиқотчилар Гудзон кўрфазининг шарқий қирғоғида ер қобиғининг энг қадимги бўлаклари бўлиши мумкин бўлган вулқон жинсларини топишди.
Трамп: Канада АҚШ таркибига кирса, “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимини бепул олади.
Канадада ядро қуроллари ҳақида оммавий муҳокамалар бошланди. Бу Россиянинг Украинага қарши уруши, АҚШнинг Европа хавфсизлик келишувларидан чиқиши ва АҚШнинг Канадага таҳдиди фонида юз бермоқда.
Онтарио вилояти губернатори Даг Форд АҚШнинг Канадага қарши тарифларга жавобан Миннесота, Мичиган ва Нью-Йоркка етказиб бериладиган электр энергиясига 25 фоизлик тариф эълон қилди.
Аксарият Европа давлатлари ва Канада АҚШ сиёсатидаги ўзгаришлар фонида Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади, деди Франция Президенти Макрон.
Канаданинг Онтарио вилоятидаги Торонто аэропортида Delta Airlines авиакомпаниясининг рейси билан содир бўлган воқеа оқибатида 18 киши жароҳат олди.
Канада Бош вазири Жастин Трюдо Канада ҳеч қачон 51-штат сифатида АҚШга қўшилмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Канаданинг мустақил давлат сифатида мавжудлиги унчалик яхши эмас ва у Америка штати бўлса яхши бўларди, деди АҚШ Президенти Дональд Трамп.