27-28 октябрь кунлари Ўзбекистонда МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг сессияси бўлиб ўтади

    Воқеа-ҳодисалар 24 октябр 2022 2290

    Жорий йил 27-28 октябрь кунлари Самарқанда шаҳрида илк бор МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг сессияси бўлиб ўтади.

    Юзма-юз шаклда ўтказиладиган тадбирларда МДҲ ПА иштирокчи давлатлари парламентлари делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, олим ва экспертлар иштирок этади.

    27 октябрда Ассамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича ҳамда сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияларининг мажлислари бўлиб ўтади.

    Шу куннинг ўзида Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентларининг ёш аъзолари МДҲ иштирокчи давлатлари Ёшлар парламентлараро ассамблеяси мажлисига йиғилади.

    27 октябрда МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама этади, 2022 йилда ўтказилган тадбирлар якунларини сарҳисоб қилади, МДҲ маконидаги сайлов кампаниялари мониторинги тўғрисидаги ахборотни эшитади.

    28 октябрда МДҲ ПАнинг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Парламент аъзолари сайлов мавзусидаги кўплаб намунавий қонунларни кўриб чиқиши режалаштирилган. Шунингдек, депутатлар ва сенаторларга бир қатор бошқа қонун лойиҳалари ҳам тақдим этилади, улардан кейинчалик Ҳамдўстлик мамлакатларининг миллий қонунчилигида фойдаланиш мумкин.

    Сессиянинг асосий тадбирлари арафасида 25 октябрда МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси ва Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик Экспертлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates