3 нафар фарғоналик боксчига вилоят ҳокими уй совға қилди

    Спорт 21 декабр 2023 836

    Халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган 54 нафар фарғоналик спортчига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.

    Хусусан, Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев, жаҳон чемпионати совриндорлари Лазизбек Мулложонов ва Навбаҳор Ҳамидоваларга Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудидан хонадон ажратиш сертификатлари тақдим этилди.

    Мамлакатимиз тарихида илк бор камондан отиш бўйича Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган камондан ўқ отиш бўйича Осиё кубоги соҳибаси Зиёдахон Абдусатторова, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган IV Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳамда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмаси соҳибларига айланган Моҳигул Ҳамдамова, Ёрқинбек Одилов, Дилафруз Аҳмаджонова, Азизбек Абдулҳабибовларга 50 миллион сўмдан, IV Пара Осиё ўйинлари чемпионлари Иродахон Рустамова ва Шаҳинахон Йигиталиеваларга 40 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

    Спортнинг турли йўналишларида жорий йилда бўлиб ўтган Осиё ва жаҳон чемпионатларида, IV Пара Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан ўрин олган қатор спортчилар 10 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача миқдорда пул мукофотларига эга бўлдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates