Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ургут тумандаги “O.А.” фермер хўжалиги раҳбари О.Х., Навоий вилоятидаги “Y.O.” фермер хўжалиги масъул шахслари ва Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги М.А. лар тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб олгани аниқланди.
Маълумотларга кўра, ушбу шахслар жами ҳисобда 631.1 млн. сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.