Қорақалпоғистон ва Тошкентда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар фош бўлди

    Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани ва Тошкент шаҳрининг Олмазор туманларида электр энергиясидан ноқонуний тарза уланиб олган тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларида ушбу шахслар ушланди.

    Қайд этилишича, Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “З.Т.” хусусий корхонаси ва “Ч.З.” оилавий корхонаси масъул шахслари фуқаро А.А.га тегишли Нукус кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, жами 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.М. “Хончорбоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида 4 дона электр печларини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 567,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланганди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates