Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 280,8 мингта тирик туғилишлар қайд этилган. Бу кўрсаткич, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,7 % га ошган.
2023 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилган фарзандлар кетма-кетлиги бўйича сони:
Биринчи (тўнғич) фарзанд – 66,6 мингта
Иккинчи фарзанд – 91,2 мингта
Учинчи фарзанд – 80 мингта
Тўртинчи ва ундан кейинги фарзанд – 43 мингта