Самарқанд вилоят ҳокимлигида 20-29 февраль кунлари оралиғида содир бўлган гўдаклар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама қилинди.
Ҳисобот даврида вилоятда жами 4 нафар гўдаклар ўлими, Оқдарё туманида 2 нафар, Нуробод ва Ургут туманларида 1 нафардан содир бўлганлиги маълум қилинди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, оилавий шифокорлар, патронаж ва доя ҳамшираларнинг ҳолатлар бўйича ҳисоботи эшитилди.
Прокуратура органлари томонидан тиббиёт ходимларининг қўйган ташхислари ва гўдаклар ўлим сабаблари, масъулларнинг ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги масалалари ўрганилаётганлиги ва тез кунда якуний хулоса эълон қилиниши маълум қилинди.
Муҳокама якунида масъулларга хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори бўлган ҳудудлар тиббиёт ходимларини репродуктив саломатлик ва ҳомиладорлар парвариши бўйича ўқитиш, туғруқхоналарни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.