Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Агентликнинг таҳлилига кўра, тирик туғилганлар сони шаҳарларда 212,3 минг кишини, қишлоқларда 207,6 минг кишини ташкил этган.
Ярим йил давомида энг кўп туғилишлар май ойида юз берган бўлиб, бир ой ичида 38 026 нафар ўғил бола, 34 865 нафар қизлар дунёга келган.
Январь–июнь ойларида жами чақалоқларнинг 97,7 фоизи 1 нафар, 2,2 фоизи 2 нафар туғилган.
Олти ой давомида туғилган чақалоқлардан 9,9 фоизининг отаси 25 ёшгача, 82,9 фоизиники 25–39 ёшларга ҳамда 7,2 фоизининг оталари 40 ёш ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келган. Туғилган болалардан 37,4 фоизининг онаси 25 ёшгача, 61,3 фоизиники 25–39 ёшлар,1,3 фоизиники 40 ёш ва ундан катта ёшдагилардан иборат бўлган.
Ярим йил давомида туғилганлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилоятида қайд этилди —50 360 нафар (жами туғилганларнинг 12 фоизи). Шу билан бирга, Фарғона (47 004 бола), Қашқадарё (43 909), Андижон (38 482) ва Сурхондарё (37 663 ) вилоятларида туғилишлар сони нисбатан юқори бўлди.
Туғилганлар сонининг энг кам улуши Сирдарё вилоятида кузатилди — 10 414 нафар (жами туғилганларнинг 2,5 фоизи). Ўз навбатида Навоий (12 365), Жиззах (18 619), Хоразм (18 708) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда (18 969) туғилишлар бошқа ҳудудларга қараганда сезиларли кам.
Республикада ўтган йилларнинг январь–июнь ойларида туғилган чақалоқлар сони қуйидагича бўлган:
2015 йил — 311,7 минг нафар;
2016 йил — 317,9 минг нафар;
2017 йил — 311,8 мин нафар;
2018 йил — 324,3 минг нафар;
2019 йил — 347,3 минг нафар;
2020 йил — 365,6 минг нафар;
2021 йил — 390,7 минг нафар;
2022 йил — 413,6 минг нафар.