Шу йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди

    Мамлакатимизда 20 январ 2023 813

    Мамлакатимизда аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, аномал совуқ оқибатида ёқилғи-энергетика соҳасида вужудга келган муаммолар сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тизимида ҳам узилишлар юзага келмоқда. Бу эса ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, пиёз нархига ҳам ўз таъсирини ўтказган.

    Бугунги кунда республика деҳқон бозорларида пиёзнинг ўртача чакана нархи 6 000-8 000 сўм, улгуржи нархи ўртача 5500-6500 сўм экани вазирлик томонидан маълум қилинди.

    Шунингдек, жаҳонда кечаётган геосиёсий вазият ва иқтисодий муносабатлар занжиридаги мураккабликлар ҳам пиёзнинг дунё бозоридаги нархига ҳам сезиларли таъсир қилган.

    Оқибатда, Ўзбекистон ва МДҲда пиёз нархи 2 баробарга ўсган. Жумладан, бугунги кунда Украинада 74 (АҚШ) центи, Грузияда 56 цент, Беларуссия, Полша, Молдова ва Тожикистонда 47-50 центни ташкил этмоқда.

    Мамлакатимизда, ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди.

    Бугунги кунда, жойлардаги захира қилинган пиёз маҳсулоти ҳолати ўрганилди. Жумладан, ҳудудларда захира миқдори 87 минг тонна ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна, жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги вилоятлар томонидан тасдиқланмоқда. Бу эса, жойларда пиёз захираси мавжудлигини кўрсатмоқда.

    Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, аҳолининг истеъмол талаби доирасида мавжуд захирага қўшимча 26,5 минг тонна пиёз кераклигини кўрсатмоқда. Ушбу маҳсулотларни импорт қилиш бўйича хорижий давлатлардаги соҳавий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, жанубий вилоятларимизда баҳор фаслидан пиёзнинг эртапишар нави етиштириб олинади. Жумладан, Сурхондарё ва Қашқадарё заминида экилган уруғ режадагидек униб, ҳосил берса, бу борадаги тақчиллик юзага келмаслиги ва аҳоли талабини тўлиқ қопланиши бўйича ҳисоб-китоблар мавжуд.

    Ҳозирги кунда эса, мамлакатимизда нафақат пиёзнинг балки, барча асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захираси мавжуд ва ўрнатилган тартибда сақланмоқда. Талаб ва таклиф мутаносиблиги асосида ушбу захираларни мамлакатимиз деҳқон бозорларига чиқариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Бу борада барча масъуллар аниқ режа асосида иш юритмоқда. Ҳукумат комиссияси томонидан таъминотда узилишлар бўлмаслиги юзасидан ва нарх ошишининг олдини олишга қаратилган зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    Маълумот учун:

    2022 йилда республика бўйича барча тоифа хўжаликларида 91,1 минг гектар майдонга пиёз экилиб, 1,9 млн тонна шундан, август-сентябрь ойларида 665 минг тонна кузги ҳосил етиштирилди.

    Етиштирилган пиёз ҳосилининг 1,2 млн тоннаси аҳоли истеъмолига, 203 минг тонна экспортга, 93,2 минг тонна захирага, 210 минг тонна умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилди.

    Бугунги кунда, жойлардаги захира қилинган пиёз маҳсулоти бўйича ҳолат ўрганилди. Жумладан, ҳудудларда захира миқдори 87 минг тонна ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна, жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги вилоятлар томонидан тасдиқланмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates