4 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланган эркак ушланди

    Шу йилнинг 2 октябрь куни Янгийўл шаҳарида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди.

    Мурожаатда вояга етмаган 2020 йилда туғилган И.М.га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатгани ҳақида маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати.

    Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. экани аниқланган.

    Шунингдек, ўрганишлар жараёнида гумонланувчи Б.Д.нинг ёнида 15 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, унинг Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида текширилган. Натижада хонадон ошхонасидан 20 дан ортиқ елим идишларда, майдаланган ва қуруқ ҳолдаги «Марихуана» гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

    Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми ва 25/273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. процессуал тартибида ушланган.

    Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини таъминланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates