Асака туманидаги мактабда болалар ўртасида мажбурлаб пул йиғиш ҳолати ўрганилмоқда — Вазирлик

    Таълим 9 сентябр 2024 671

    Ижтимоий тармоқда Андижон вилоятининг Асака туманидаги мактабда болалар ўртасида мажбурлаб пул йиғиш ҳолатлари борлиги, пул бермаганлар калтакланиши айтилган видео тарқалмоқда.

    Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари — Матбуот котиби муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, ушбу ҳолат вазирлик томонидан назоратга олинган, ҳозирда Андижон вилояти ММТБ томонидан ўрганилмоқда.

    “Ўрганиш якунларига кўра қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.

    Асака тумани ҳокимлиги хабарига кўра, прокуратурада мазкур ҳолат юзасидан тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, тумандаги 34-ИДУМда ўрганиш ўтказилмоқда.

    "Мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилишини, таълим муассасаси маъмуриятининг, таълим бошқаруви органининг ушбу ҳолат юзасидан фаолиятларига ҳуқуқий баҳо беришни, таълим тўғрисидаги қонунчилик талабларини изчил таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи фаолияти туман прокурорининг назоратига олинган. Ўрганиш ишлари ҳақида қўшимча ва батафсил маълумот берилади", дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates