Депутат Расул Кушербаев билан интервюда у пойтахтнинг ҳаво ифлосланиш даражаси ҳақида гапирди.
"Мен 5-10 йилда Тошкентда яшамаслигим аниқ, чунки Тошкентда яшаб бўлмайди. Одамлар оммавий равишда уйларини ташлаб чиқиб кетишади.
Бу кетишда Тошкентда яшаб бўлмайди... Канализация тизимининг расвоси чиқиб бўлди. Агар сендан кейин ҳам авлодинг шу ерда яшасини хоҳласанг, сенда кам вақт қолди.
Бир йилда Тошкент 3-4 марта дунёдаги энг ҳавоси ифлос шаҳар деб эълон қилиняпти, илгари бундай бўлмаган...", дейди Расул Кушербаев.