Наманган муҳандислик-технология институти вакиллари Мўйноқда кўчат экди

    Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган «Оролни қутқариш» бўйича ташаббуси умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурди. Кўплаб юртдошларимиз бугун экологиямизни асраб-авайлаш учун Орол денгизининг чўл ҳудудларида кўчат экмоқдалар.

    Наманган муҳандислик-технология институтининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари ва профессор-ўқитувчиларидан иборат жамоаси ҳам Президентимиз ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида бўлдилар.

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Институт ҳузурида ташкил этилган «Яшил макон волонтёрлари» гуруҳи томонидан ҳудуднинг иқлимига мос келадиган жийда, саксовул кўчати ва унинг уруғлари экилди.

    Талабалар юртимиз экологиясига қўшган ҳиссасидан жуда мамнун бўлишмоқда. Институт «Яшил макон волонтёрлари»нинг навбатдаги делегацияси куз фаслида Орол денгизи ҳудудида кўчат экадилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates