6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳбус касбга ўргатилган

    Шу йилнинг 1-ярим йиллигида 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, уларга сертификатлар берилди.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.

    2024 йилнинг 1-ярим йиллигида Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 452 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 2023 йилнинг 6 ойида ушбу кўрсаткич 348 тани ташкил этган эди.

    Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий ва Наманган вилоятларидаги минтақавий вакиллари ва вилоятлардаги "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда ушбу ҳудудлардаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда. 2024 йилнинг 1 ярим йиллигида 800 нафардан ортиқ маҳкумлар касбга ўргатилиб, уларга сертификатлар берилди.

    Энди маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларига тўхталамиз. Ҳисобот даврида Омбудсманга ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячилари (адвокатлари) томонидан 1 271 та мурожаат келиб тушди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 16 %га камайган.

    Мурожаатларнинг 483 таси почта алоқа хизмати, 22 таси сайёр қабул, 17 таси Омбудсман қабули, 200 таси фуқаролар қабули, 198 таси «Омбудсман қутиси», 344 таси электрон тарзда ва 7 таси Омбудсманнинг «Ишонч телефони» орқали келиб тушган.

    Мурожаатларда суд ҳукми, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларидан норозилик, суд ҳукмини енгиллаштириш, муддатидан олдин озод этиш ва (ёки) афв этиш, руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказилганлиги ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги, Омбудсман билан учрашув, бошқа муассасага ўтказиш, оила аъзоларига кўмак бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш, суд мажлисида Омбудсман Котибияти ходимининг иштироки ва бошқа масалалар кўтарилган.

    Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, 24 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 13 нафари даволаниш учун касалхоналарга жойлаштирилди.

    7 нафар маҳкумга жазо муддатининг ўталмай қолган қисмини енгилроғига алмаштиришида ёки муддатидан илгари шартли озод этилишида, 5 нафарига амалдаги интизомий таъсир чорасини муддатидан аввал рағбатлантириш тариқасида ечилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

    2 нафар маҳкум яшаш жойига яқин бўлган жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилган.

    Манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг 6 нафар вояга етмаган фарзандларига бола нафақаси пули олишда ва 5 нафар маҳкумнинг оила аъзоларига жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар кўмагида моддий ёрдам ажратилишига эришилди.

    Омбудсман номига 2024 йил 1-ярим йиллигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 95 та шикоят келиб тушди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврида 125 тани ташкил этган.

    Шикоятларнинг 8 таси юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг хатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган. 35 таси эса ўтказилган хизмат текширувлари ҳамда прокуратура органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра ўз тасдиғини топмади.

    Омбудсманнинг назорат хатига кўра, 1 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    52 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ўрганилиб Омбудсман расмий сайтида 10 та муносабат билдирилган ва мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман талабномалари киритилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates