Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама этилди

    2024 йил 29 июлда Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда давлат раҳбарининг жорий йил 7 мартда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқи давомида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ижросининг бориши муҳокама этилди.

    Мажлисни Комиссия раиси, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

    Сенат Раиси мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, айниқса, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш йўлида муҳим чоралар кўрилаётганига эътибор қаратди.

    Сўнгги беш йилда ушбу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш мақсадида 80 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

    Қайд этилганидек, давлат раҳбарининг топшириғига асосан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича янгича тизим йўлга қўйилди.

    Янгийўл тажрибасини барча ҳудудларда йўлга қўйиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

    Мазкур ишчи гуруҳлар томонидан жорий йил апрель-май ойларида ҳар бир маҳалладаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш масалалари, тадбиркорликка қизиқиши алоҳида саволнома асосида «хонадонбай» ўрганилди.

    Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ишсиз ва даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларнинг аниқ манзилли рўйхати ишлаб чиқилди.

    Мазкур манзилли рўйхат асосида ишларни ташкил қилиш мақсадида «Xotin-qizlar.uz» платформасида «Xotin-qizlar.uz» модули ишга туширилди. Унга ишсиз, ишлаш истагини билдирган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар манзилли киритилди ҳамда уларнинг бандлиги ҳолатини онлайн кузатиш имконияти яратилди.

    Олий Мажлис Сенати аъзолари, Республика комиссияси аъзолари ҳудудларга, маҳаллий Кенгаш депутатлари туман, шаҳар ва маҳаллаларга бириктирилди.

    250 та намунавий бизнес лойиҳалар ишлаб чиқилиб, жойларга етказилди. «Loyihalar fabrikasi» электрон платформаси ишга туширилди, унга Халқ, Микрокредит, Бизнесни ривожлантириш банкларининг мавжуд электрон дастурлари интеграция қилинди.

    Мажлисда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича берилган топшириқларнинг ижроси танқидий таҳлил қилинди.

    Жумладан, айрим маҳаллаларда аниқланган ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича аниқ манзилли ишлар ташкил этилмаганлиги, уларнинг доимий бандлигини таъминлаш, меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга жойлаштириш ишларига етарли эътибор қаратилмаганлиги қайд этилди.

    Кун тартибидаги масала юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар, тижорат банклари, ҳудуд раҳбарларининг ахборотлари эшитилиб, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш топширилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates