Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф этилмоқда

    Халқаро ҳамкорлик 15 август 2024 5664

    Фуқаролар мамлакатда электрик ва пайвандчилик бўйича ишларда ишлашлари мумкин. Ойлик маош 2400 евродан бошланади.

    Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Германияда ишлаш истагида бўлган номзодлар 18−40 ёш оралиғида, коллеж, техникум ёки ОТМ дипломи, камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши керак. Шунингдек, немис тилини Б1 даражада билиш ҳам талаб этилади.

    Иш ҳафтасига 40 соат (5/2)ни, синов муддати эса 6 ойни ташкил этади.

    Қабул қилинганларга чипта харажатлари қоплаб берилади. Синов муддати ўтгандан кейин оила аъзоларни ҳам олиб кетиш мумкин бўлади.

    Шунингдек, ишчилар билан узоқ йиллик меҳнат шартномаси тузилади.

    Номзодлар қуйидаги ҳаволалар орқали ҳар бир соҳа учун алоҳида рўйхатдан ўтишлари мумкин:

    электрик

    пайвандчи.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates