Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тезлик — “103” хизматида ҳал қилувчи мезон. Чунки, аввало, чақирув манзилига жуда қисқа вақтда етиб бориш керак. Кейин беморга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этилади.
— 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида “103” хизматига жами 1 990 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Шунингдек, 1 287 та ҳолатда тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув манзилига етиб боргач, эшикни очмаслик вазияти қайд этилган. Инсон саломатлиги, ҳаёти ҳақида кетар экан, бундай мурожаатлар бўлиши афсусланарли, албатта.
Таҳлилларга кўра, 2024 йилнинг ўтган 9 ойида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 357 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 321 та. Шунингдек, Тошкент шаҳридан 249 та ана шундай мурожаат келиб тушган.