Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Юрак хуружини ўтказган беморларда кўпинча касалликдан сўнг зарарланган мушаклар ўрни чандиқ билан қопланади. Бу эса юракнинг организмга қон ҳайдаш қобилиятини заифлаштиради ва юрак етишмовчилигини юзага келтиради.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, олимлар томонидан жониворларда ўтказилган тажриба жараёнида суяк кўмигининг иммун ҳужайралари GPR39 молекуласи билан биргаликда юрак фаолиятини тиклашга ёрдам берувчи GPNMB оқсили ишлаб чиқариши маълум бўлди.

    Синов чоғида қуйидаги таҳлиллар қўлга киритилди: инфарктдан кейин бир ой ўтгач, GPNMB оқсилидан маҳрум бўлган ҳайвонларнинг 67 фозида юрак соҳасида кучли чандиқлар кузатилди.Оқсил даражаси меъёрида бўлган жониворларда эса бу кўрсаткич атиги 8 фоизни ташкил этди.

    Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ушбу янгиликдан юрак хуружи асоратларини бартараф этувчи янада самарали дори воситаларини яратишда фойдаланиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates