Абдулазиз Камилов ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 7 декабр 2021 1507

    2021 йилнинг 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимидаги миссиясини якунлаётган Жумахон Ғиёсовни қабул қилди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлатларнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи бўлган МАТТ фаолиятига катта аҳамият қаратмоқда.

    – Афғонистондаги вазият ҳақида гапирганда бугунги кунда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди. Чунки қиш яқинлашмоқда ва мамлакатдаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади, — деди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

    Вазир Ж.Ғиёсовнинг ташкилотни янада ривожлантириш ва ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий суръатини таъминлашга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

    Ўз навбатида, Ж.Ғиёсов ўз миссиясини муваффақиятли бажариш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси фаолиятига кўрсатилаётган кўмак учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.

    2022 йил 1 январдан ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори лавозимида Ўзбекистон вакили Руслан Мирзаев фаолиятини бошлайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates