Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси –
Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби маълум қилди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Адилбек Касималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.
Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.