Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Мамлакатда барқарорлик ва конституциявий тузумни сақлаш мақсадида, Абхазия Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ, мен Абхазия Республикаси президенти лавозимидан истеъфога чиқаман”, дейилади Бжания баёнотида.
Шунингдек, келишувга кўра, 19 ноябрь куни ҳукумат бинолари ҳудуди ва мажмуаси ичида тўпланган фуқаролар тарқаб кетиши керак. Агар бу бандга риоя қилинмаса, президент Бжания ўз истеъфосини қайтариб олади.
19 ноябрь куни Абхазия Республикаси Халқ Мажлиси – парламенти президент Бжаниянинг истеъфосини кўриб чиқади, вице-президент Бадра Гунба эса давлат раҳбари вазифасини бажарувчи бўлади, дея РИА Новостига таяниб хабар беради eadaily.com.