«ACWA Power» Ўзбекистонда ўз мавқеини мустаҳкамламоқчи

    Энергетика 19 апрел 2022 1070

    Ар – Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян билан учрашди.

    Учрашув чоғида саудиялик инвестор томонидан мамлакатда амалга оширилаётган энергетик лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, уларни кенгайтириш имкониятлари, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистондаги инвестиция портфелини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    «ACWA Power» – Ўзбекистоннинг анъанавий ва муқобил энергетика соҳаларидаги энг йирик ҳамкорларидан биридир. Унинг ҳозирги инвестициявий портфелида умумий қиймати қарийб 2,5 миллиард долларлик 4 та лойиҳа бор. Саудия Арабистони компанияси томонидан мамлакатда яратилган энергияни ишлаб чиқарувчи қувватларининг умумий ҳажми 2,6 ГВтдан ошади.

    Томонлар қурилиш ишларини жадаллаштириш ва амалга оширилаётган лойиҳаларнинг муваффақиятли якунланишини таъминлаш бўйича навбатдаги тадбирларни муҳокама қилдилар. Уларнинг амалга оширилиши мамлакатнинг умумий энергия ишлаб чиқариш қувватида қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 2026 йилга келиб 25 фоизга етказиш бўйича режалаштирилган ишларнинг амалга оширилишига катта ҳисса қўшади.

    Энергетика соҳасининг жадал ривожланиши Ўзбекистонда корхоналари энергетика лойиҳаларига бўлган талабни таъминлай оладиган турдош тармоқларнинг ривожланишига ҳам туртки бериши таъкидланди.

    Шунингдек, мамлакат энергетика соҳаси учун инсон ресурсларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Ўзбекистоннинг ихтисослашган олий ўқув юртлари талабалари ва битирувчилари учун илғор технологик ечимлар ва халқаро стандартлар асосида қайта тикланадиган энергия объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича тажриба орттиришлари учун «ACWA Power» объектларида махсус тренинглар ва стажировкаларни ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

    Томонлар, шунингдек, яқин келажакда «ACWA Power» компаниясини жалб қилган ҳолда кейинчалик амалга ошириш учун янги истиқболли лойиҳалар рўйхатини тайёрлаш ва мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

    Учрашув якунида Саудия Арабистони инвесторлари Ўзбекистон томонининг қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ва узоқ муддатли истиқболда шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates