Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан мониторинг юритади

    Мамлакатимизда 9 март 2021 1328

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–6184-сон, 09.03.2021 й.)

    Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Адлия вазирлиги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этади.

    Бундан ташқари, вазирлик қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ўрганишлар олиб боради ва мониторинг юритади.

    Вазирлик қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

    Эндиликда ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида юридик техникумлар директорлари ҳисобланади.

    Илгари ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари директор эди.

    Шунингдек, нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини тасдиқлаш ва муддатларини белгилаш Нотариал палата билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

    Илгари вазирлик томонидан мустақил белгиланган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates