Адлия вазирлиги раҳбарияти андижонлик ёшлар билан учрашди

    2021 йил 29 май куни Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов Андижон вилояти, Андижон шаҳрида ёшлар билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Андижон шаҳар ҳокими Б. Ҳайдаров, тадбиркор ёшлар, олий таълим муассасалари талабалар ёгшлари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этишди.

    Вазир ўринбосари М. Икрамов мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, қонунчиликдаги имтиёзлар ҳақида гапириб, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга янада кенг имконият ва шароитларни яратиш мақсадида шундай учрашувлар ташкил этилаётганлигини, учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилишини, бунда ёшлар ўзини қизиқтирган саволларини бериши мумкинлигини билдириб ўтди.

    Учрашув давомида ёш тадбиркорлар томонидан уларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид, блогерлар ва талабалар томонидан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятига оид, таълим ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати ва бошқа соҳаларга оид 50 дан ошиқ мурожаат, таклифлар келиб тушди ҳамда уларнинг айримлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, дея хабар беради Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates