«Афросиёб» поезди бирор йил даромад кўриб ишламагани айтилди

    "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди 2023 йилда 238 миллиард сўм зарар кўргани ҳақида гапирди.

    Унинг сўзларига кўра, «Афросиёб» бирор йил фойда билан ишламаган.


    "Европада, умуман, жаҳон миқёсида тезюрар поездларнинг чипта нархи самолёт нархидан қиммат туради... Оддий поездларнинг чипта нархи маълум бир белгиланган тариф асосида ушлаб турилади", — дейди Зуфар Нарзуллаев.

    "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ бошқарув раисининг айтишича, 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар чипталари талаб ва нархга қараб ўзгартириш режалаштирилган.

    "Бунда поезд чиптаси нархи талабга қараб, худди самолёт чиптаси нархлари каби ўзгариб турадиган бўлади. Қолган оддий поездларнинг чипта нархлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тартибга солинади", — дейди "Ўзбекистон темирйўллари" раҳбари.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates