Транспорт вазири «Афросиёб» поездларига чипта етишмаётгани ва нарх юқорилигига изоҳ берди

    "Ривожланган давлатларда одамлар ўзининг ҳаракатланишини ярим йил олдин режалаштиради, поездга билетларни ҳам ярим йил аввал харид қилади".

    Тошкент шаҳрида 17–25 октябрь кунлари Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги бўлиб ўтди. Турли соҳаларга доир мулоқотларда Ўзбекистон транспорт тизими истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Тадбир якунида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов журналистлар билан суҳбатда бўлди, дея хабар қилди Daryo.uz.

    Илҳом Маҳкамов саволларга жавоб берар экан, “Афросиёб” поездларига чипталар нархи юқорилиги ва етишмаслиги билан боғлиқ вазиятни изоҳлади. Вазирнинг айтишича, ҳозирда темирйўлларда 6 та “Афросиёб” поездлари ҳаракатланмоқда.

    Афросиёб” поездлари ўзини ўзи оқлайдиган бўлса, бозор иқтисодиётига ўцак, унинг чипталари нархи оширилиши табиий. Республика бюджети бизларга “Афросиёб”дан ташқари бўлган транспорт воситалари, бошқа турдаги вагонларни субсидия қилиб бериш кафолатини олган. Биз юқори тезликда ҳаракатланадиган “Афросиёб”ни тижоратлаштиришга ўтяпмиз. Унга муқобил сифатида билет нархи арзонроқ бўлган купе ва электропоездлар бор. Ҳаммамиз “Афросиёб”га ёпишиб олишимиз нотўғри. Масалан, Самарқандгача фақатгина “Афросиёб” билан эмас, ҳар бир йўналишда “Шарқ”, “Насаф” поездларимиз мавжуд. Нарх масаласида сифатга қарашимиз керак”, деди вазирлик раҳбари.

    Илҳом Маҳкамов “Афросиёб” поездларига чипта нархлари ошгани талабга қандай таъсир қилди”, деган саволга ҳам жавоб қайтарди.

    Тезюрар поездларга талаб ортиб бормоқда. Аҳолида жамоат транспортидан фойдаланиш улуши ошди. Чипталарни онлайн тарзда харид қилиш имкониятини яратиб беряпмиз. Бироқ онлайн сотувда билет йўқ, деган эътирозлар билдириляпти. Ҳозир телефондан қараб беришим мумкин, чипта топиш мумкин. Ривожланган давлатларда одамлар ўзининг ҳаракатланишини ярим йил олдин режалаштиради, поездга билетларни ҳам ярим йил аввал харид қилади. Ҳаммаси режали бўлади. Албатта, бу табиий ҳол. 38 миллионлик аҳолимиз бор. Биз поездларга суткасига 1000–1200 кишига таклиф бераётганимиздан кейин, рейсга 5–10 кун қолганда, табиийки, улгурган одам чипта сотиб олаверади”, деди вазирлик расмийси.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates