Аграр университети талабалари қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришда пешқадам бўлиши керак

    Таълим 5 ноябр 2021 2571

    Аграр университетида талабаларни қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштиришга жалб қилиш учун шароитлар яратиляпти.

    2021 йил 3 ноябрда Тошкент давлат аграр университети ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» ДМ Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Ҳужжат университетдан қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича проректор Фурқат Нуржонов, марказдан эса директор Саидагзам Алимов томонидан имзоланди.

    Томонлар қишлоқ хўжалиги келажаги аграр соҳанинг барча тармоқларига жорий этилиши режалаштирилган ва жадал ривожланиш учун энг яхши истиқболларини очадиган рақамли технологияларга кўп жиҳатдан боғлиқлигини таъкидладилар. Шу боис бугунги кунда ёш кадрларнинг IТ-тайёргарлигини кучайтириш муҳимдир, улар аграр фаолиятнинг турли босқичларида энг янги технологиялар ва ёндашувларни ишонч билан қўллай олишлари даркор.

    Учрашувда таъкидланишича, асосий мақсад — бу ёшларга турли рақамли хизматлар бўйича ҳам билим олиш, ҳам амалий кўникмаларини ривожлантириш учун зарур муҳитни яратишдан иборат экан.

    Шунингдек, меморандум келгусида IТ-технологиялар ва қишлоқ хўжалигини чамбарчас боғлаш, барқарор озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида турли аграр муаммо ва масалаларнинг рақамли ечимларини излаш ва топишга қодир бўлган янги кадрларни тайёрлаш жараёнига ўз таъсирини ўтказиши алоҳида таъкидланди.

    Айиш жоизки, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» ДМ базасида соҳанинг муаммоларини ўрганишга имкон берадиган чат-ботларини яратиш борасидаги ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Шунингдек, аграр соҳани рақамлаштириш йўналиши бўйича турли стартап лойиҳаларни ишга тушириш, таълимни бошқаришнинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда аграрчиларнинг ёш авлодини рақамли технологиялар ва платформа ечимларини жорий этиш жараёнига жалб этишга ёрдам берадиган бир қатор бошқа лойиҳаларни яратиш ҳам режалаштирилган.

    Буларнинг барчаси АСКда технологик ютуқларга эришишга ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рақамли ривожланиши ҳисобига уларнинг самарадорлиги ортишига ҳисса қўшади, деб хабар беради Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates