Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ-151-сон, 30.09.2024) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

    • Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;
    • Агентлик ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси негизида Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси.

    2024 йил 1 октябрдан саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

    2024 йил 1 октябрдан янги боғларни барпо этишни Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

    • 1-босқичда – ерни экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача миқдорда;
    • 2-босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача миқдорда;
    • 3-босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача миқдорда;
    • 4-босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи миқдорида ажратилади.
    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates