Аҳоли бандлигини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 14 июн 2021 1770

    Тошкент шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Барқарор иқтисодий ўсишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг долзарб масалалари» мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирда маҳаллий ҳамда хорижлик экспертлар маъруза, таклиф ва тавсиялар билан иштирок этишди.

    Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Жаҳон банки савдо, макро иқтисодиёт ва инвестиция глобал амалиёти иқтисодчиси Винаяк Нагарадж, ХМТнинг Москвадаги Бюроси эксперти Рамиро Писарро, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги миллий координатори Азизхон Ханходжаев, тегишли вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари қатнашди.

    Халқаро эксперт ва мутахассислар мулоқот мавзусидан келиб чиқиб, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, реал даромадини оширишга қаратилаётган давлат даражасидаги юксак эътиборни юқори баҳоладилар.

    Қайд этилганидек, барқарор ривожланиш соҳасидаги 8-мақсад сифатида «Самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш» белгиланган. Ушбу мақсаднинг ўзи 10 та долзарб йўналишни қамраб олган. Хусусан, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ҳисоблаганда икки баравар ўсишига эришиш, барча хотин-қизлар ва эркакларни, шу жумладан, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни барқарор ва самарали бандлик ҳамда муносиб иш билан, шунингдек, тенг қийматли меҳнат учун тенг иш ҳақи тўланишини таъминлаш устувор вазифалар сирасига киради.

    Давра суҳбатида мавзуга оид масалаларда хориж тажрибалари, бу борада юртимизда олиб борилаётган самарали фаолият ва ислоҳотларнинг истиқболи ҳақида батафсил ахборотлар эшитилди. Тадбирда фуқаролар учун хавфсиз меҳнат шароити, аҳолининг барча қатлами учун барқарор ва муносиб иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига кўпроқ урғу берилди.

    Таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда меҳнат бозорида рўй бераётган қатор жиддий ўзгаришлар, хусусан, иш билан банд бўлганлар сонининг 1,5 баробарга, иш берувчилар сони 4,5 баробарга ошгани эътироф этилди, тизимдаги сўнгги ислоҳотлар, янги молиявий механизмлар ҳақида маълумотлар берилди.

    Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатларига оид бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 апрелдаги «2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги қарори, «Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида»ги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ҳозирги кунда эса, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

    Шу билан бирга, аҳолига бандлик хизмати кўрсатиш сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича яратилаётган имкониятлар, жумладан, «Аёллар дафтари», «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари» тўғрисида сўз юритилди.

    Давра суҳбати якунида депутатлар, масъул вазирлик ва идора вакиллари, халқаро эксперт ва мутахассислар томонидан самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва кенг қамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш бўйича тегишли таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates