Биринчи босқичда рейслар ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Келгусида мунтазам рейслар Тбилиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор шаҳарларига амалга оширилиши режалаштириляпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Истанбул Самарқанддан муҳим ва серталаб йўналишлардан бири ҳисобланади. Туркиянинг йирик шаҳрини Ўзбекистон билан кўп асрлик маданий, тадбиркорлик ва сайёҳлик алоқалари боғлаб туради. Air Samarkand авиакомпаниясининг авиарейсининг ишга туширилиши Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига турли йўналишларга тўғридан тўғри саёҳат қилиш, меҳмонларга эса оралиқ манзилларни четлаб ўтиб, Самарқандга ташриф буюриш имкониятини яратади. Бу эса ўз навбатида минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтиришга ва сайёҳлар оқимининг ошишига, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.