Аёллар кураши бўйича ўтаётган, мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Актенге Кеунимжаева 50 кг. вазн тоифасидаги баҳсларда финалга қадар ўтган барча жангларда ғалаба қозониб, кумуш медаль соҳибасига айланди.
Маълумот ўрнида: Актенге январь ойида Россия Федерациясида ўтказилган “Иван Яригин“ хотира турнирида бронза медалини қўлга киритган эди.